8-9 май кунлари Марказий Россия минтақаларида ҳаво кескин совиб, совуқ шамол эсиши ва ёмғир ёғиши, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Россия Гидрометеомаркази шундай хабар тарқатди. 

Фаол циклон таъсирида Россия Марказий федерал округига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади. 8 май куни кундузи ва 9 май кечаси Твер, Смоленск, Калуга, Тула, Рязань, Москва, Владимир, Иванов вилоятларида ҳамда Ярослав вилояти жанубий ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда қорга айланади. Шу билан бирга, синоптиклар 10-20 см қалинликдаги вақтинчалик қор қоплаши эҳтимолини ҳам рад этишмаяпти. 

Бундан ташқари, Марказий федерал округ шимолида ҳаво ҳарорати тунги вақтда нолдан пастга тушади, шу сабабли йўллар сирпанчиққа айланиши мумкин. аксар вилоятларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил этади. 

Марказ хабарига кўра, 1945 йил 9 май куни ҳам Москвада совуқ бўлган. Ўшанда, ҳаво ҳарорати 7,6 даража бўлиб, ёмғир ёққан.