Америка ҳукумати терроризмга қарши кураш бўйича ўзининг янги стратегиясини илгари сурди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ иттифоқчиларидан бу борада кўпроқ саъй-ҳаракатларни талаб қилиш ниятида. 

Таъкидланишича, Вашингтон бу борада ҳарбий ва молиявий харажатлар миқдорини камайтиришни хоҳламоқда. 

«АҚШ маъмурияти миллий хавфсизлик стратегиясини қайта баҳоламоқда», — деган Оқ уй ҳузуридаги миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Майкл Энтон.

Аввалроқ, президент Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи чоғида терроризмга қарши курашнинг «янги асослари»ни барпо этишини айтган эди.