Барак ва Мишель Обама Чикагода янги ишчи ўринлар яратишга 2 миллион доллар ажратадиган бўлишди. CNN шу ҳақида хабар берди

"Мишель ва мен ёзги ишга жойлашув дастури бўйича 2 миллион доллар ажратамиз", - деди Обама. 

Унинг сўзларига кўра, тўрт йилдан кейин Чикагодаги Жонсон паркида ихтисослаштирилган музей-марказ очилади. У ҳам президент кутубхонаси, ҳам Обама фонди штаб-квартираси сифатида хизмат кўрсатади. 

"Бироқ биз тўрт йил кута олмаймиз, шунинг учун Мишель билан ҳозирнинг ўзиданоқ ёрдамга бел боғлашга қарор қилдик", - дея қўшимча қилди собиқ президент.