“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Унда 81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ярим финалга чиқа олмаган боксчилар ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтди. 

Шаббос Ниғматуллоев (Тожикистон) – Адли Ҳафиз Моҳд Паузи (Малайзия)
Маниш Панвар (Ҳиндистон) – Али Аваис Хон (Покистон) жуфтликларида тожикистонлик ва покистонлик боксчиларнинг қўллари баланд келиб, Германияда бўлиб ўтажак ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди. 

Ушбу вазн тоифасида Осиёда энг кучли боксчи ким эканини аниқлаб берадиган жангда эса рингга Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Йерик Алжанов (Қозоғистон) жуфтлиги келиб чиқишди. 

Айтиш мумкинки, Бектемир устунлигида ўтган жангда у ҳақли равишда ғалаба қозонди.