Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинлади. 

5 май кунги фармонга кўра, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига  Баҳром Қўчқоров тайинланди. 

Бугунга қадар Баҳром Қўчқоров Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари - Президент Юридик хизматининг раҳбари сифатида фаолият юритган.