Бағдод туманида яшовчи фуқаро Солиев 2017 йил 24 апрель куни Бағдод тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

У ўз мурожаатида ўша куни соат тахминан 11-30да номаълум шахслар хонадонидан унга тегишли бўлган жами 11 млн 600 минг сўмлик тилла буюмларини, 303 АҚШ доллари, 80 Россия рубли хамда 425 минг сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Шералиев содир этганлиги аниқланди.

Суриштирув ҳаракатлари давомида жабрланувчи Солиевга тегишли  жами 11 млн 600 минг сўмлик тилла буюмлари, 303 АҚШ доллари ва 80 Россия рубли қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Боғдод тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.