Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Давид Сильва «Сити» таркибидаги ўзининг 50-голини киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Венсан Компани Кевин де Брюйненинг пасидан кейин 1,5 йиллик танаффусдан сўнг илк марта «Этиҳад»да гол киритишга муваффақ бўлди. 59-дақиқада энди де Брюйненинг ўзи фарқни йириклаштирди. 82-дақиқда Раҳим Стерлинг ҳисобдаги фарқни 4тага етказган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кевин де Брюйне ўзининг АПЛ бу мавсумида 15-голли пасини амалга оширди. Николас Отамендининг бош билан берган зарбаси ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Натижада Гвардиола АПЛ жорий мавсумидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 69тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди.

Англия премьер-лигаси, 36-тур

Манчестер Сити – Кристал Пэлас 5:0 (1:0)
Голлар: 
Сильва (2), Компани (49), де Брюйне (59), Стерлинг (82), Отаменди (90+2).
Манчестер Сити: Кабальеро, Компани, Отаменди, Клиши, Стерлинг, Сильва (Сабалета, 68), Фернандиньо, де Брюйне, Туре, Сане (Навас, 84), Габриэл Жезус (Ихеаначо, 84).
Кристал Пэлас: Ҳеннесси, ван Анхолт, Келли (Дилэйни, 76), Уорд, Миливоевич (Фламини, 67), Заа, Макартур, Таунсенд (Ли Чун Юн, 57), Панчон, Шлупп, Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Келли (4), Компани (33), Миливоевич (52), Дилэйни (90+1).