Хитойнинг Хайнань жанубий провинциясидаги Вэньчан космодромида энг қудратли «Чанчжэн-5B» («Буюк ёндашув-5») ракетасини ишга тушириш бўйича тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди. 

«Чанчжэн-5B» ва «Шицзянь-18» старти июнь ойига мўлжалланган. 

Ракета Ер орбитасига «Шицзянь-18» янги телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиқади. «Шицзянь» сериясидаги илк олти телекоммуникацион сунъий йўлдош жорий йилнинг апрель ойида учирилган. 

Таъкидлаш жоизки, «Чанчжэн-5» — Хитойнинг энг қудратли  янги авлод ракета ташувчиси. У Ер орбитасига 25 тонна юкни олиб чиқишга қодир. 

Сунъий йўлдошлар тармоғи мамлакат транспортида тезкор симсиз интернетни таъминлайди.