Италияда F-35B биринчи қирувчиси лицензия бўйича ишлаб чиқарилди. The Aviationist таниқли блоги муаллифи, журналист Дэвид Ценциотти Twitter’даги ўз саҳифасида самолёт илк фотосуратини тақдим этди.

Италия ҲҲК 2015 йилнинг декабрида Final Assembly and Check Out (FACO) корхонасида яратилган F-35A биринчи самолётини олганди. Самолёт ҳозирги F-35B каби бир хил кўринишда бўлган ҳамда ўша йилнинг 7 сентябрь куни илк парвозини амалга оширди.

FACO заводи F-35 оиласидаги самолётларга сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича Европа инфратузилмаси марказига айланиши лозим. У 2013 йилда ишга туширилган ва АҚШдан ташқарида F-35 учун ягона йиғиш майдончасидир. Италияда Рим томонидан буюртма берилган бу оиладаги 90 та машинанинг барчаси, шунингдек F-35A туркумидаги 37 та самолёт чиқарилади, улар Нидерландия томонидан сотиб олинган.

Айни дамда Италия ўз ҳудудидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 3,5 миллиард доллар, шунингдек, заводда йиғилувчи F-35A/B туркумидаги илк 8 та қирувчи учун шартнома бўйича тахминан миллиард доллар сармоя киритди.

F-35 Lightning II – истиқболли ва пайқалиши мураккаб бўлган кўп хусусиятли бешинчи авлод қирувчиси бўлиб, уни 2001 йилдан бери Американинг Lockheed Martin корпорацияси ишлаб чиқармоқда. Қирувчи учта вариантда ишлаб чиқарилиши керак: A (ҲҲК учун), B (қисқартирилган учиш ва вертикал қўнишли) ҳамда C (палубали).

АҚШ F-35B нусхасини денгиз-пиёда Корпуси авиациясида қўллаш, НАТО бўйича шерик давлатлар эса – ўз авиаташувчи кемаларида фойдаланишни мўлжаллаган.