Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Миллий гвардия ва давлат қўриқлаш хизмати ҳарбий хизматчиларининг маошлари 1 июлдан бошлаб 25 фоизга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан нашри хабар бермоқда. 

Назарбоевнинг таъкидлашича, давлат қийинчиликларга қарамасдан, "ҳарбий хизматчиларнинг моддий-техник базаси ва таъминотини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда".

"Биз осон бўлмаган хизмат, халқ фаровонлиги учун жанговар меҳнатни юқори баҳолаймиз. Шунинг учун мустақиллик, қуролли кучларнинг 25 йиллиги муносабати билан мен ҳарбий хизматчиларнинг маошини 1 июлдан 25 фоизга оширишга қарор қилдим", деб айтди Назарбоев Ватан ҳимоячиси куни ва Ғалаба куни арафасида мукофотларни топшириш маросими олдидан.    

ФОТО AKORDA.KZ

Назарбоев ўз нутқида Қозоғистон армиясининг мустақиллик йилларида профессионаллик жиҳатдан  сезиларли ўсганини ва олий мукофотларга энг лойиқ ишчилар тақдирланишини таъкидлаб ўтди.

Қозоғистон президенти янги глобал хавфлар мавжудлиги вақтида мамлакатнинг хавфсизлик ва мудофааси соҳасида барча тузилмаларнинг профессионаллиги ва жанговар тайёрлиги борлигига эътибор қаратди.  

"Сиз аждодларнинг ҳарбий ўгитлари ва анъаналари давомчисиз, бутун шахсий таркиб учун бекаму-кўст хизмат намунасисиздир. Сизнинг доно раҳбарлигингизга жанговар малака сифати ҳамда қўшинлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишлар аҳволи боғлиқ бўлади. Сизнинг кучингиз, билимингиз ва тажрибангиз хавфсизликни таъминлаш, тартиб ва мамлакат конституциявий тузуми ҳимоясига йўналтирилиши керак. Сиз жамиятда энг жавобгар миссияни бажарасиз – қозоғистонликларнинг осойишта ҳаёти ва мустақиллигимизнинг қадриятларини муҳофаза қиласиз", деб айтган Назарбоев.  

Қозоғистон президенти ўз нутқи якунида барчага соғлиқ, бахт ва янада кўпроқ муваффақиятлар тилаб қолди, 

ФОТО AKORDA.KZ