Қримда Хидирлез миллий байрамига оғирлиги - 100 килограмм, узунлиги - 2,5 метр ва кенглиги 1,5 метр бўлган чебурек тайёрланди. РИА "Новости"да маълум қилинишича, уни тайёрлаш учун тахминан 14 килограмм гўшт, 75 килограмм ун ва бир тоннадан ортиқ ёғ сарфланган. 

Чебурекни тайёрлашда иштирок этган ошпазларнинг айтишича, пишириш жараёнига атиги икки дақиқа кетган, лекин ёғнинг қизишига бир ярим кун керак бўлди. Чебурекни тайёрлашда 18 киши қатнашган.

"Мен шон-шуҳрат кетидан қувмайман, шунчаки одамларни ҳайратлантириш ёқимли, чунки бу бевосита менинг меҳнатим. Бу - дунёдаги энг катта чебурек. Биз рекорд ўрнатдик. Бундан аввалги рекордчи-чебурекнинг узунлиги 2,02 метрни ташкил қилган", - дейди ошпаз Эмиль Алиев.

РИА Новости

Чебурек тайёрлаш 180 минг рублга тушди. Дунёдаги энг катта чебурекнинг таъмини татиш қрим-татарларнинг Хидирлез ер байрамига бағишланган халқ сайлларида қатнашаётган барча кишиларга насиб этди. 

@mihti8
@kibvikusya
@ziedinovalilya