Ўзбекистон чемпионатининг 9-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди. Унга кўра, турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Қўқонда бўлиб ўтди.

«Пахтакор»ни қабул қилган мезбонлар 5-дақиқада Носир Отақўзиевнинг голидан сўнг ҳисобни очишганди, бироқ иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Акбар Исматуллаев мувозанатни тиклаб, тошкентликлар учун муҳим бир очкони келтирди.

«Обод» эса Тошкентда «Қизилқум»га қарши кечган учрашувда 1:1 ҳисобида дурангга эришди. Меҳмонлардан Артур Геворкян гол муаллифи бўлган бўлса, мезбонларни ҳисобни тенглаштирувчи голга Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди.

9 учрашувдан кейин «Қўқон» ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва жамоа «Локомотив»дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда, бир очко ортда бормоқда. «Пахтакор» 11 очко билан 9-10 ўринларни бўлиб турибди. «Қизилқум»да 10, «Обод» ҳисобида эса 6 очко мавжуд.

Олий Лига, 9-тур

«Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1 (1:0).
Голлар:
 Носир Отақўзиев (5) – Акбар Исматуллаев (50).

«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Баҳодир Акрамов, Жалил Кимсанов, Носир Отақўзиев (Аваз Маматхўжаев, 90+4), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Иброҳим Раҳимов (Жамшид Ҳасанов, 73), Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов, Ойбек Рустамов, Филип Райевац.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов (Достон Ибрагимов, 86), Жамшид Искандеров, Жасур Ҳакимов (Игорь Сергеев, 46), Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Юрица Булят (Владимир Козак, 32).
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (60), Азим Аҳмедов (64), Шерзодбек Каримов (77, барчаси Пахтакор). 

«Обод» – «Қизилқум» 1:1 (1:1).
Голлар:
 Шоҳруз Норхонов (40) — Артур Геворкян (26).

«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Аброр Хусинов, Анвар Ғофуров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин (Наврўз Хаипов, 65), Суннатилла Эрматов, Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров, Идрис Бикмайкин (Санжар Рихсибоев, 60), Аббос Саидкаримов (Санжар Тўрақулов, 78)
«Қизилқум»: Артём Макосин, Шукурали Пўлатов, Эркин Бойдуллаев, Воҳид Шодиев, Файзулло Қамбаров, Азамат Алланиёзов (Отабек Зокиров, 46), Артур Геворкян, Жасур Ҳасанов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов.
Огоҳлантиришлар: Дониёр Ҳасанов (66), Наврўз Хаипов (84, иккаласи Обод).