Беларусь президенти Александр Лукашенко Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги олдидан Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга табрик мактуби юборди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар тарқатди.

Александр Лукашенко ўз мактубида таъкидлашича, 9 май – бу жасорат, мардлик ва ватанпарварлик тимсолидир.