Испания чемпионати 21-турининг "Сельта" — "Реал" ўртасидаги қолдирилган ўйини 17 май куни ўтказиладиган бўлди. Учрашув Тошкент вақти билан 0:00 да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ла-Лига матбуот-хизмати маълум қилди. 

5 февраль куни ўтказилиши керак бўлган ўйин ноқулай об-ҳаво туфайли бошқа кунга кўчирилган эди.