АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан Сурияда деэскалация зоналарини яратиш бўйича келишув мавзусини муҳокама қилди. 

Давлат департаментида таъкидланишича, дипломатик миссиялар раҳбарлари Остонадаги келишувлар ҳақида суҳбатлашишган.

Улар Суриядаги келишувлар масаласи бўйича тез орада учрашув ўтказишга келишиб олишди. 

Таъкидлаш жоизки, Остонадаги учрашувда Сурияда деэскалация зоналарини яратиш борасида келишувга эришилди.