Россия Федерал хавфсизлик хизмати ИИВ ва Россия гвардияси билан ҳамкорликда Москва ҳамда Москва вилоятларида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда ФХХ жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар қилди. 

"Ўтказилган тадбирлар натижасида жиноий гуруҳнинг 19 нафар аъзоси, шу жумладан унинг раҳбари ҳам қўлга олинди. Қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш бўйича 11та ноқонуний лабораториялар фаолиятига чек қўйилди. Тинтувлар чоғида 500дан ортиқ муҳр, голограммалар, сохта паспортлар, патентлар, электрон ахборот ташувчилар, тиббиёт китобчалари ва бошқа рўйхатга олинувчи ҳужжатлар…мусодара қилинган. Москва шаҳри бўйича 9та жиноий иш қўзғатилди", — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Россия минтақаларидаги вакиллар тармоғи орқали ноқонуний муҳожирларга миграция ҳисобидан ўтиш, Росссия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган Марказий Осиё республикаларининг қалбаки паспортлари ва бошқа ҳужжатларни ясаб беришган.