Toyota Land Cruiser дунёдаги энг тезюрар кроссовер бўлди. Калифорниянинг Мохава чўлидаги аэрокосмик синов марказининг учиш полосасида автомобилнинг тюнинг қилинган варианти соатига 370 км тезликка эриша олди. Бу эса Brabus ательеси томондан яратилган, V12 моторли Mercedes-Benz GLK кроссовери ўрнатган аввалги рекорддан 31 км кўпроқни ташкил қилган.

Автомобиль рулида NASCAR пой  га сериясида "Тойота" жамоаси учун иштирок этган собиқ пойгачи Карл Эдвардс бўлди. Рекордни ўрнатиш учун 4 км лик учиш полосаси ҳозирланди: пойгачи юқоридаги тезликка 2,5 км масофада эриша олиши ва қолган масофа, яъни 1,5 км лик йўлда хавфсиз тўхташи керак эди.

Фото: motor.ru

Бу натижага қарамасдан, расмий рекорд ҳануз "Брабус"га тегишли бўлиб қолмоқда. Toyota вакилларининг айтишича, Гиннесс рекордлар китобида Land Cruiser’ни йўлтанламаслар тоифасига киритишдан бош тортишган. Бундан ташқари, энг тезюрар "Брабус"ни сотиб олиш мумкин, ушбу "Лэнд Крузер" эса фақат ягона нусхада яратилган.    

Тезюрар Toyota Land Cruiser лойиҳаси ўтган йил SEMA кўргазмасида ҳам намойиш қилинганди. Автомобиль 2000 от кучига эга 5,7 литрли, иккита Garrett турбинасига эга двигатель, профессионал дрег-карларда қўлланувчи уч поғонали узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобиль орқа приводли бўлиб, оғирлиги 2,5 тоннадан кўпроқ бўлган. 

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru