“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Унда 60 кг вазн тоифасида иштирок этган ва ярим финалга чиқа олмаган боксчилар ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтди. 

Сўнгра, мусобақанинг бош соврини учун рингга ўзбекистонлик Элнур Абдураимов ва ҳиндистонлик Шива Цапа чиқиб келишди. Кескин курашлар билан бошланган жанг биринчи раунддаёқ тўхтатилди. Бунга боксчиларнинг кутилмаганда тўқнашиб кетишлари ҳамда жиддий жароҳат олганлари сабаб бўлди.

Мусобақа регламентига кўра, ҳакамларнинг баллари ҳисобланди. Унга мувофиқ, 4-1 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.