Италиянинг Венеция шаҳри маъмурияти шаҳар кўчаларида шаурма сотиш бўйича янги савдо нуқталари очиш ҳамда кесилган пиццалар сотилувчи умумовқатланиш жойлари сонини чеклади. Буюк Британиянинг The Guardian нашри шу ҳақда ёзмоқда

Шаурма сотувчи янги савдо нуқталари очишни тақиқловчи қонун шу кунларда кучга кирган бўлиб, у шаҳарнинг маданий меросини сақлашга қаратилган. 

"Биз Венеция маданий меросини сақлашга мос келмайдиган фаолият турларини чеклаш ниятидамиз", — деган шаҳар туризм департаменти раҳбари Паола Мар.

Италиянинг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Венеция ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилади. Бу эса, ўз навбатида, шаҳарга кучли таъсир этади. Шунга биноан, шаҳар маъмурияти Венециянинг ўзига хослигини сақлаб қолиш учун турли чоралар кўришга мажбур бўлади. Аввалроқ, фаст-фудларни чеклаш чоралари Верон ва Флоренция шаҳарларида ҳам жорий этилган эди.