Венесуэланинг шаҳарларидан бирида намойишчилар мамлакатнинг собиқ президенти  Уго Чавесга қўйилган ҳайкални қўпориб ташладилар. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, воқеа Вилья-дель-Росарио шаҳрида юз берган. 

Чавес 2013 йил мартида 58 ёшида Каракасдаги ҳарбий госпиталда саратон касаллигидан вафот этганди. У мамлакатни 1999 йилдан то ўлимигача бошқарган.

Аввалроқ Венесуэла прокуратураси бир ойдан бери давом этаётган намойишлар давомида 35 киши ҳалок бўлгани ва 700 дан кўпроқ одам жароҳат олганини маълум қилганди.