«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Реал»га ўтишга рози бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

«Бу ҳақда аввал ҳам гапирганман, Мбаппе бир вақтлар «Реал»га ўтишга яқин келганди, аммо оқибатда бу иш амалга ошмай қолганди.

Мбаппе ажойиб мавсумни ўтказмоқда, аммо мен қўл остимдаги футболчиларга эътибор қаратишни, бошқа жамоа футболчилари ҳақида фикр билдиришни истамайман» - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Cuatro.