Испания чемпионатининг 36-турида "Реал Мадрид" "Гранада" уйига сафар қилди. Голларга бой бўлган учрашув меҳмонларнинг йирик 0:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувдаги илк гол 3-дақиқада Хамес томонидан киритилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, колумбиялик футболчи ўйиндаги иккинчи голини киритди. Учрашувнинг 30- ва 35- дақиқаларда Мората ҳам 2та гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Гранада – Реал Мадрид 0:4 
Голлар: 0:1 – 3 Хамес, 0:2 – 11 Хамес, 0:3 – 30 Мората, 0:4 – 35 Мората.
Гранада – Очоа, Хонгла, Сильва, Фулькье, Ингасон, Куэнка, Крхин (Ломбан, 46), Ангбан, Перейра (Энтрена, 81), Рамос, Малле (Агбо, 18).
Реал Мадрид –    Касилья, Начо, Коэнтрау, Данило, Рамос, Хамес, Ковачич, Асенсио (Бензема, 59), Каземиро (Иско, 69), Васкес (Диас, 77), Мората.
Огоҳлантиришлар: Ингасон (88).