Францияда мамлакат президенти сайловлари 2-босқичида "Олға" ҳаракати асосчиси Эммануэль Макрон "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пенни ортда қолдирмоқда. Бундан овоз беришни ташкиллаштириш ва унга якун ясашга жавобгар бўлган мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.

4,12 млн бюллетень ҳисоб-китоб қилингандан кейин Макрон 60,19 фоиз овоз, Ле Пен 39,81 фоиз овоз тўпламоқда. Шунингдек, ушбу кўриб чиқилган бюллетенлар ичида 359 мингта бюллетень бўш ва 160 мингтаси бузилган бўлган.

Францияда 7 май куни ўтган сайловларда сайлов участкаларининг аксарияти соат 20.00да ёпилган. Катта шаҳарларда овоз бериш соат 21.00гача давом этган.