Англия чемпионатининг 36-турида «Ливерпуль» «Саутҳемптон»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмай қолди, бу «авлиёлар» жамоасининг қаторасига тўртинчи учрашувда ғалаба қозона олмаслиги бўлди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Жек Стивенс жарима майдони ичида Дивок Орижи билан тўп учун кураш вақтида уни туртиб юборди. Натижада ўйин ҳаками 11 метрлик нуқтани кўрсатди, аммо Фрейзер Форстер Жеймс Милнернинг зарбасини қайтарди.

Қайд этиш керакки, Милнер охирги бор АПЛда 2009 йилнинг ноябрида нуқтадан адашганди («Астон Вилла» ва «Болтон» ўйинида).

Эндиликда «Ливерпуль» 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда, Клопп жамоаси бешинчи ўриндаги «МЮ»ни 5 очкога ортда қолдирган (2та кўп ўйин ўтказган ҳолда). «Саутҳемптон» эса (42 очко, 34 ўйин) — 10-ўнинчи ўринда.

Англия чемпионати, 36-тур
Ливерпуль – Саутҳемптон 0:0
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Милнер, Жан, Вейналдум (Груйич, 87), Коутиньо, Лейва (Лаллана, 69), Фирмино, Орижи (Старриж, 69).
Саутҳемптон – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз, Буфаль (Редмонд, 60), Дэвис, Габбьядини (Лонг, 69), Ромеу.
Огоҳлантиришлар: Соареш (65), Уорд-Проуз (65), Ловрен (89), Бертран (90).