Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон армияси ташкил топганиинг 25 йиллик юбилейи ва Ватан ҳимоячиси куни билан ҳарбийларни Остонада ўтаётган параддаги нутқида табриклади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри. 

"Параднинг ҳурматли иштирокчилари, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи барчани мамлакатимизнинг қуролли кучлари 25 йиллиги билан табриклайман. Бизда Ер шарининг бирорта нуқтасида душман йўқ. Биз ушбу доно ўгитни доимо эсда сақлаймиз: битта тинчлик сулҳи юзта ғалабадан афзалроқ", деб айтди Назарбоев параднинг очилиш маросимидаги нутқида.    

Назарбоев ҳарбийларга мамлакат армияси модернизация қилинаётганини эслатиб ўтди.

"Қадрдон Ватан ҳимоячилари! Бугун бизнинг байрам, бугун қуролли кучлар бутун мамлакат билан ўзининг модернизацияси тарихий босқичини бошдан кечирмоқда. Бутун блок фаолятининг тубдан янги йўналиши террорчиликка қарши кураш ҳисобланади. Қозоғистон вақт пульсида қўлни ушлаб, ҳар қандай таҳдидни қайтара олиши лозим", деб таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Президент барча қозоғистонликларни келаётган Ғалаба куни билан табриклади.

"Ҳурматли ватандошлар, қўшинларимиз таваллуд куни Ватан ҳимоячилари куни билан устма-уст тушади ва улуғ Ғалаба кунининг нишонланишига старт беради. Биз ўша даҳшатли урушнинг барча қаҳрамонларига чексиз миннатдормиз. Улар ўз саъй-ҳаракатлари билан фашизмни енгганлар. Сизнинг жасоратингиз авлодлар қалбида абадул-абад яшайди", деб айтди Назарбоев.