Нигерияда иккита автобус тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.

Associated Press ахборот агентлигининг полиция вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, тўқнашув автобуслар бошқа машиналардан ўтиб кетмоқчи бўлганда юз берган.  

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Нигерияда 2016 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.