Бугун, 7 май куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бокс бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати ниҳоясига етади.

Мусобақанинг сўнгги куни бўлиб ўтадиган барча финалларда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади. 

6 май кунги финал учрашувларида 4та олтин медаль қўлга киритган мезбонларда бугун яна 5та олтинга имконият бор.

Ўзбекистон вакилларининг бугунги рақиблари ва жангларнинг бошланиш вақтлари:

49 кг. финал
14:30 - Ҳасанбой Дўсматов - Ган Эрдене Ганхуянг (Мўғулистон)

52 кг. финал
15:15 - Жасурбек Латипов - Ин Кю Ким (Жанубий Корея)

64  кг. финал
16:00 - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон) - Иқболжон Холдоров

69  кг. финал
18:30 - Шаҳрам Ғиёсов - Абилайхан Жуссупов (Қозоғистон)

+91  кг. финал
19:15 - Баҳодир Жалолов - Қамишбек Конкабаев (Қозоғистон).