Тошкентнинг «Пахтакор» клуби уй стадиони ҳақиқий футболга ихтисослаштирилган стадионга айлантирилади. Бу ҳақида championat.asia нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, ҳозирда стадионнинг янги кўриниши бўйича европалик архитекторлар билан иш олиб борилмоқда. Улар стадионнинг югуриш йўлакларини олиб ташлаш ва томошабинлар ўриндиқлари сонини ошириш устида ишлашмоқда.

Бундан олдинроқ «Пахтакор» клубида ўзгариш рўй берган ва янги раҳбарият стадионни қайтадан реконструкция қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.