Франция чемпионатининг 36-турида "ПСЖ" ўз майдонида "Бастия"ни қабул қилди. "Парк де Пренс" стадионида кечган ўйин мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

"ПСЖ" таркибида Лукас Моура, Марко Верратти ва Маркиньос 1тадан гол киритган бўлса, Эдинсон Кавани дубль қайд этди. 

Ушбу ғалабадан сўнг парижликларнинг очколар сони 83та етди ва улар бу борада мусобақа пешқадами "Монако" билан тенглашиб олди. Бироқ "Монако" "ПСЖ"га нисбатан 2та ўйин кам ўтказган. 

ПСЖ – Бастия 5:0 
Голлар: 1:0 – 32 Лукас Моура, 2:0 – 35 Верратти, 3:0 – 76 Кавани, 4:0 – 82 Маркиньос, 5:0 – 89 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Маркиньос, Максвелл, Менье, Тиаго Силва, Матюиди (Нкунку, 83), Рабьо, Лукас Моура (Гонсалу Гедеш, 75), Верратти (Ло Чельсо, 81), Дракслер, Кавани.
Бастия – Лека, Джику, Эль-Каутари, Бенгтссон, Кейта, Мостефа, Онианге, Нгандо (Нанжис, 73), Сент-Максимен (Даник, 58), Кулибали, Кривелли (Диалло, 88).
Огоҳлантиришлар: Лека (35), Мостефа (59), Менье (74).