«Реал» клуби «Фламенго» жамоасининг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниорни трансфер қилиш учун 61 млн евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Globoesporte портали хабар тарқатмоқда.

Бу бразилиялик ёш иқтидорга «Реал»дан ташқари «Барселона» томонидан ҳам қизиқиш мавжуд, каталонияликлар уни 25 млн еврога сотиб олишга уриниб кўришган, аммо мадридликлар клуби таклифи жозибалироқ чиққан.

Ушбу 16 ёшли футболчи учун 45 млн евро берилиши, яна 16 млн евро қўшимча бонуслар сифатида тўланиши мумкин.

Футболчи Мадридга 2018 йилда, яъни 18 ёшга тўлганидагина келиши мумкин.

Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси билан 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жанубий Америка чемпиони бўлган. У ушбу турнирда 7 гол уриб, турнир тўпурарига айланган.