«Шахтёр» Украина премьер-лигаси чемпионати плей-оффининг 6-турида «Заря»ни ютиб, ўзига чемпионлик унвонини таъминлаб қўйди. Учрашув Харьковдаги «Металлист» стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисоби билан якунланди. 

Учрашувга мезбонлик қилган «Шахтёр»да голларни ўз ҳисобларига Факундо Феррейра, Исмаили ва Иван Ордец, «Заря»да эса Игорь Харатин ва Эммануэль Деннис ёзиб қўйдилар.

«Шахтёр» 75 очко тўплаб, ўзига 1-ўринни кафолатлаб қўйди. 2-ўринда бораётган Киевнинг «Динамо» клуби ундан 17 очко ортда қолмоқда, бироқ захирада бир ўйинга эга. «Заря» 42 очко билан 3-ўринни эгалламоқда. 

Шу тариқа «Шахтёр» Украинанинг 10 карра чемпионига айланди, унинг асосий рақиби «Динамо» эса бу олий унвонга 15 марта сазовор бўлган.  

Украина премьер-лигаси. Чемпионлар плей-оффи. 6-тур

Шахтёр – Заря – 3 : 2

Голлар: 1:0, Феррейра (38); 2:0, Исмаили (52); 3:0, Ордец (55); 3:1, Харатин (80); 3:2,  Деннис (88).