Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича -72,6 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони, мексикалик боксчи Сауль Альварес ўз ватандоши Хулио Сезар Чавес-кичкинани мағлубиятга учратди.

74,5 килограмм вазн тоифасидаги ушбу жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтиб ҳакамлар ғалабани бир овоздан Альваресга беришди (120:108). 

26 ёшли Альварес бу жанг учун 5 миллион доллар ишлаб олди, 31 ёшли Чавеснинг улуши — 3 миллион.

Альвареснинг кўрсаткичи энди 49 ғалаба (34 нокаут), бир мағлубият (2013 йилда Флойд Мэйуэзердан) ва бир дуранг. Чавес ўз фаолиятида 50 жангни ғалаба билан якунлаган (32 нокаут), 3 марта мағлуб бўлган ва бир жангда дуранг қайд этилган.

Энди Альварес шу йилнинг кузида қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг ўтказиши керак бўлади.