«Зенит»нинг «Терек»ка мағлуб бўлиши туфайли Москванинг «Спартак» жамоаси энг яқин таъқибчисини 10 очкога ортда қолдириб, ўнинчи марта Россия чемпионига айланди.

«Зенит» 27-тур доирасида «Терек»ка 0:1 ҳисобида ютқазди ва учинчи ўринда қоладиган бўлди. 

Бунгача ЦСКА «Амкар»ни 2:0 ҳисобида енгиб, очколари сонини 53тага етказганди. Питерликлар эса 52 очко тўплаган.

Қизил-оқлар жамоаси охирги марта 2001 йилда мамлакат чемпионлигига эришганди.

Россия чемпионати, 27-тур

Зенит – Терек 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 65 Мбенг.
Зенит – Лунев, Смольников, Иванович, Кришито, Жирков, Юсупов, Гарсия, Шатов, Жулиано, Данни (Молло, 70), Дзюба (Кержаков, 83).
Терек – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Родолфо, Муҳаммадий, Кузяев (Грозав, 81), Пирис, Лебеденко (Торже, 66), Иванов, Мбенг (Садаев, 76).
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадий (27), Шатов (70).
Четлатиш: Шатов (90).