Англия чемпионатининг 36-турида «Арсенал» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Ўйиннинг 54 ва 57 дақиқаларида Гранит Чака ва Дэнни Уэлбек томонидан урилган голлар мезбонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, лондонликлар устози Арсен Венгернинг Жозе Моуриньога қарши ўйинлардаги статистикасида илк ғалаба пайдо бўлди. Шу вақтгача ушбу мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви 12 марта кузатилган, Венгер жамоаси Моуриньо жамоасига қарши («Челси» ва «МЮ») 5 учрашувда мағлуб бўлган ва 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилганди.

Шунингдек, бу ўйиндан кейин «МЮ»нинг АПЛда 25 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. Жозе Моуриньо жамоаси охирги марта 2016 йилнинг 23 ноябрида, чемпионатнинг 9-турида «Челси»га 0:4 ҳисобида ютқазганди.

Бу ғалабадан кейин ҳам «Арсенал» 63 очко билан олтинчи ўринда қолмоқда. «МЮ» 65 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.

Англия чемпионати, 36-тур

Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 54 Чака, 2:0 – 57 Уэлбек.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Ҳолдинг, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Чака (Коклен, 76), Санчес, Уэлбек.
Манчестер Юнайтед –  Де Хеа, Жонс, Дармиан, Туанзебе, Смоллинг, Мхитарян (Лингард, 61), Кэррик, Эррера (Рэшфорд, 63), Мата, Марсиял, Руни.
Огоҳлантиришлар: Косьельни (67).