«Ювентус» А Сериянинг 35-турида «Торино»га қарши ўйнади. Туриндаги  Derby della Mole дербисида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Иккинчи бўлим дебютида Адем Ляич аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. На 57-дақиқада Африей Аква тўп учун курашда Марио Манджукичнинг тиззасига зарба берди, ҳакам эса Аквега сариқ карточка кўрсатди, бу эса унинг учун ўйиндаги иккинчиси бўлди ва у майдонни тарк этди.

92-дақиқада Гонсало Ҳигуаин 20 метр масофадан туриб, Жо Ҳарт дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:1.

Бу «Ювентус» А Серия ўйинларида ўз майдонида 2015 йилнинг 23 сентябридан буён илк марта очко йўқотиши бўлди, ўшанда жамоа «Фрозиноне» билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этганди. Шундан сўнг туринликлар 33та учрашувда мағлубият нелигини билмаган, «Юве»нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 36 учрашувдан иборат бўлган.

Ўз уй учрашувларида ғалабали серия қайд этиш рекорди топ-5 лига бўйича «Барселона»га тегишли. Каталонлар клуби 1958-1960 йиллар давомида ўз майдонида ўтказилган кетма-кет 39 учрашувда ғалаба қозонган.

«Ювентус» айни вақтда А Серия турнир жадвалида 85 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда, Аллегри шогирдлари «Наполи»ни 8 очкога ортда қолдирган. «Торино» 50 очко билан тўққизинчи ўринда.

Италия А Серияси, 35-тур
Ювентус – Торино 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 52 Ляйич, 1:1 – 90 Ҳигуаин.
Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Бонуччи, Бенатия, Асамоа, Ринкон (Пьянич, 69), Хедира, Куадрадо, Дибала (Алекс Сандро, 80), Стураро (Ҳигуаин, 56), Манджукич.
Торино – Ҳарт, Дзаппакоста, Россеттини, Моретти, Молинаро, Аккуа, Базелли (Оби, 75), Яго Фальке (Итурбе, 83), Ляйич, Бойе (Бенасси, 63), Белотти.
Огоҳлантиришлар: Моретти (13), Аккуа (38), Молинаро (42), Асамоа (51), Дибала (53), Куадрадо (76).
Четлатиш: Аккуа (57).