«Реал» жамоаси ҳимоячиси Касемиро Испания чемпионатининг 36-турида «Гранада»га қарши ўйиндан кейин берган интервьюси ундан футболкасини сўраган болакай туфайли узилиб қолди.

Ёш мухлис журналистнинг саволларига жавоб қайтараётган футболчи олдига келиб ундан футболкасини беришни сўраган, шу вақтда етиб келган стюардлар болани олиб кетмоқчи бўлишган. Аммо Касемиро қўриқчилардан болани жўнатиб юбормасликни сўраган ва интервьюни тугатгач у томон юрган.