Афғонистон ҳукумат кучлари сўнгги икки кун ичида “Толибон” радикал ҳаракатининг 40 нафар жангарисини йўқ қилди, яна 20 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги полицияга асосан хабар бермоқда.

“Толибон” ва ҳукумат кучлари ўртасида Қундуз вилоятида рўй берган жангларда сўнгги икки кунда умумий ҳисобда 40 жангари йўқ қилинди, яна 20 нафари жароҳат олди”, - дея Қундуз полицияси раҳбари Абдулла Ҳамиднинг сўзларини келтиради агентлик.

Шунингдек Ҳамиднинг тасдиқлашича, жанглар давомида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва яна 17 нафари яраланди.

Эслатиб ўтамиз, апрель охирларида “Толибон” “баҳорги ҳужум” бошлангани ҳақида маълум қилганди.