Фазода салкам 2 йил бўлган X-37B Orbital Test Vehicle-4 орбитал синов самолёти махфий вазифани уддалаб бўлгач, Канаверал космодромига қўнди, деб хабар қилмоқда Америка ҲҲКнинг расмий Twitter саҳифаси. 

"АҚШ ҲҲКнинг X-37B OTV-4 самолёти орбитадан Кеннеди Фазовий марказига муваффақиятли қўнди. X-37 фазода 700 кундан ортиқ бўлди", — дейилади хабарда. 

Фото: US Air Force 
Фото: Josh Nachtigal

Аввалроқ, Пентагон маъмурияти X-37B OTV-4 негизида ионли двигател ишлаб чиқариш ва материалларнинг фазо кенгликларида ўзгариши борасида тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилган эди. 

Фото: US Air Force 
Фото: US Air Force 

Шу билан бирга, Американинг мини шаттли вазифалари тўлиқ баён қилинмаган. Экспертларга кўра, қурилма фазовий тутувчи самолёт ёки айғоқчи-самолёт намунаси бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Ерга қайтган OTV-4 Х-37 лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган 4-орбитал лаборатория бўлди.