Франциянинг Figaro газетаси ўқувчиларининг ярмидан кўпи, мамлакат президенти учун бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Эммануэль Макрон ҳақиқатдан ҳам яхши давлат раҳбари бўла олмайди, дея ҳисобламоқда.

Газета сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, сўровда иштирок этган 19,7 минг иштирокчининг 55 фоизи “Макрон яхши президент бўлади, деб ҳисоблайсизми?” деган саволга “йўқ” дея жавоб қайтарган. Ижобий жавобни 45 фоиз респондент берди.

Сўровнома овоз беришнинг илк натижалари эълон қилинганидан икки соат ўтиб, сайтда жойлаштирилди.

Якшанба куни Франция президенти учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. 34 миллионта бюллетеннинг (95 фоиз) ҳисоб-китоби натижаларига кўра, Макрон 65,48 фоиз овоз тўплади, Ле Пен эса - 34,52 фоиз.