Россиянинг Хабаровскидаги автотураргоҳда 600 тадан кўпроқ машина ҳайдовчиси Ғалаба кунига бағишланган флешмобда иштирок этди: машиналар кечки пайт чироқлари ёқилган ҳолда Улуғ Ватан уруши ордени шаклида тизилиб чиқилди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube’да жойлаштирилди.

Орден шакли ёнида 9 рақами ҳам ҳосил қилинган. Видео дрон ёрдамида суратга олинган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ушбу орден билан 1 276 000 киши тақдирланган.