Хитойнинг Хуанфэнцяо посёлкасидаги шахтада рўй берган авария туфайли 18 киши ҳалок бўлган. Фожиа сабаби заҳарли газ сизиб чиқиши экани айтилган.

Авария рўй берган вақтда кон ичида 55 киши бўлган. Қутқарувчилар 37 киши қутқарилгани ҳақида маълум қилишган, улар шифохонага ётқизилган.

Полиция айни вақтда ушбу ҳодиса бўйича текширув бошлаган. Улар масъул шахсларни тергов қилишмоқчи.