Хитойда кўмир шахтасидаги фавқулодда вазият туфайли 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, фалокат Сичуань вилояти, Юсянь уездидаги Хуанфэнцяо посёлкасида 7 май куни юз берган. Шахтада заҳарли газ сизиб чиққан. Воқеа юз берган вақтда ер остида 55 кончи бўлган. Қутқарувчилар улардан 37 нафарини сиртга олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Улар шифохоналарга етказилганлар. Кончилар заҳарли газдан заҳарланганлар.

Воқеа жойида мутахассислар ишлашмоқда, улар газнинг келиб чиқишини аниқлаштиришмоқда. Полиция воқеа учун жавобгар бўлганларни қўлга олган.