Италияда ИШИД жангариларига мўлжалланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган 37,5 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Corriere della Sera нашри. Гиёҳванд модда Генуа портида аниқланган. Юк учта контейнерга яширилган бўлган. Контейнерлар Ҳиндистондан келтирилган ва Ливияга жўнатилиши керак бўлган.

Гиёҳванд моддалар оғриқни камайтириш учун мўлжалланган. Қўлга киритилган гиёҳванд модданинг қиймати 78 млн доллардан кўпроққа баҳоланган.