Канаданинг Оттавадан кейинги иккинчи йирик шаҳри Монреалда кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

CBC хабарига кўра, шаҳар мэри Денис Кодерр бир қанча туманларда эвакуация зарурати юзага келгани ҳақида маълум қилган.

«Мен учун ҳозир энг асосийси одамларга, фуқароларга ёрдам бериш», — деган у матбуот анжуманида.

Сув тошқинлари Квебек штатидаги 146 муниципалитетга ҳам зиён етказди. Вилоятдаги Лаваль шаҳрида ҳам Монреалдаги каби фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Охирги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатларига қарши курашиш учун 1,4 минг ҳарбий жалб этилган.

Бундан олдинроқ Канадада 2 минг киши сув тошқинлари туфайли эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди.