8 май куни Кениянинг Момбаса шаҳридаги шифохоналардан бирининг девори кучли ёмғирлар туфайли қулаши оқибатида 6 киши, жумладан 4 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Ҳалок бўлганлар орасида 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 4 бола ва уларнинг онаси бор. Яна бир қурбон маҳаллий тадбкиркордир", деб маълум қилди шаҳар полицияси вакили Лукас Огара.

Полиция маълумотларига кўра, барча ҳалок бўлганлар шифохона ёнидаги қўшни уйларда яшашган. Уйлар девор қулаши оқибатида вайрон бўлган. 

Жалалар шунингдек шаҳардаги кўприкнинг тошқин остида қолишига ва Момбасани курортлари билан маълум бўлган Ламу ва Малинди шаҳарлари билан боғловчи йўлнинг ёпилишига олиб келган.