Microsoft раҳбари Сатья Наделла корпорация смартфонлар ишлаб чиқаришда давом этиши, лекин уларнинг янги функционалли бўлиши ҳақида маълумот берди. Windows операцион тизимидаги қурилмалар серияси таназзулга учраган эди, Nokia хариди эса компанияга даромад келтирмади, шундай бўлса-да, бош директор ёруғ келажакка ишонч билдирмоқда. 

Сатья Наделла смартфонларга нима қўшқмоқчи? У баъзи нашрларга берган интервьюларида навбатдаги смартфон ва компьютер гибрити ишлаб чиқарилишига ишора қилган. Бу йўналишдаги илк уринишлар 2015 йилда, Continuum функцияси ёрдамида компьютернинг ўрнини боса олувчи Windows 10'ли илк қурилмалар пайдо бўлганида амалга оширилган. 

Бироқ сотув рақамларига эътибор берадиган бўлсак, 2017 йилнинг биринчи чорак якунларига кўра, смартфонлар харидидан тушган даромад 5 миллион долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг худди шу даври кўрсаткичлари 735 миллион долларга тенг. Microsoft сўнгги 1,5 йил мобайнида смартфон ишлаб чиқариш билан шуғулланмаяпти. Компаниянинг жаҳон мобил қурилмалар бозоридаги улуши атиги 0,3 фоизни ташкил қилади. Бош директор компаниянинг янгиланган функционалли ақлли телефонларни ишлаб чиқаришга қайтиши ҳақида айтгани билан, компания ходимлари бу ғояни қўллаб-қувватламаяпти. 

Фото:  Amelia Krales / The Verge

Microsoft ихтирочиси ва техник ходими Алекс Кипман (HoloLens гарнитураси ихтирочиси) смартфонларни ишлаб чиқариш билан шуғуллангандан фойда йўқ, зеро бу маҳсулот долзарб эмаслиги ва уни ривожлантириш аҳамиятсиз эканига ишонади. Унинг фикрича, виртуал ва тўлдирилган реаллик қурилмалари вақти келди. Улар фойдаланувчига дисплейдан фойдаланмай, контентни трансляция қилиш имконини беради.  

Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг ҳам шундай фикрда. Унинг фикрича, тўлдирилган реаллик тез орада ҳатто телевизорларнинг ҳам ўрнини босиши мумкин.