Шимолий Корея ҳукумати АҚШ фуқароларини улардан тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун қўлга олмоқда. Бу ҳақда NBC нашри хабар бермоқда. 

Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Иннинг тактикаси унинг отаси Ким Чен Ирникидан фарқ қилади. Маълум қилинишича, Ким Чен Ир америкаликларни АҚШни музокаралар столига ўтказиш учун қўлга олган.  

Нашр маълумотларига кўра, Ким Чен Ин америкаликлардан "кузир" сифатида фойдаланмоқчи.
 
Аввалроқ Шимолий Кореяда АҚШ фуқароси, профессор Ким Санг Дук ушлангани маълум қилинганди. Профессор Шимолий Кореяга ўқитувчи сифатида таклиф қилинганди.