Саудия Арабистони фуқароси Салим ал Анзий яқинда дунёга келган қизини АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп шарафига шундай номлашни ихтиёр қилди. Бироқ, у исмни рўйхатдан ўтказаётганда кескин қаршиликка дуч келган. 

Масъул идораларда маълум қилганларидек, қонунга биноан Саудия фуқаросига хорижий исм қўйиш мумкин эмас. 2014 йилда имзоланган қарорга кўра, Саудия Арабистони ИИВ янги туғилган чақалоқларга қўйилаётган исмлар маданий ўзига хосликлар ва подшоҳлик диний меъёрларига мослигини мувофиқлаштиради. Шундан келиб чиқиб, агар исм келиб чиқиши хорижий бўлса, рад этилади. 

Аммо, ота ҳам ўз истагидан воз кечишни истамаяпти. У қизини оила даврасида Иванка деб аташини таъкидламоқда. Саудиялик отанинг бундай ўжарлиги ижтимоий тармоқлардаги аёлларнинг кескин танқидига учради. Улар ал Анзийни рафиқасига ҳурматсизликда айблашди. 

Айни вақтда "саудиялик Иванка"га ал-Анзининг Арар шаҳрида истиқомат қилувчи қайнонаси қарамоқда. ОАВга кўра, қизга расман Лума исмини беришган бўлиб, арабчадан таржима қилинганда "гўзал лабли аёл" маъносини англатади.