Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эришилган келишувларга кўра 9-11 май кунлари АҚШга амалий сафар уюштиради, деб маълум қилинди Россия ташқи ишлар вазирлигида. 

"10 май кунига Вашингтонда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан музокаралар ўтказилиши белгиланган, улар давомида долзарб халқаро муаммолар ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари бўйича фикрлар алмашиш кўзда тутилган. Сергей Лавров Фэрбенксда Арктика кенгашининг вазирлик учрашувида иштирок этади", дейилди хабарда.

АҚШ давлат департаменти ҳам шу ҳақда хабар берган.

"Давлат котиби Тиллерсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Вашингтонда 10 май куни Украина, Сурия ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун учрашади", деб айтилган АҚШ давлат департаменти хабарида.