Келажак телевидениесини бир лаҳзага тасаввур қилиб кўринг. 5, 10 ёки 15 йилдан сўнг. У қандай? Ёрқин, эффектли, пульт тугмасини бир босиш билан уйдаги инсонларни уйғотиш мумкин. У реал қаҳрамон сифатида кўз ўнгингизда пайдо бўлмоқда ҳамда тасаввурни умуман ўзгартириб юбориши, илҳомлантириши, шокка тушириши, ҳайратга солишга, эсанкиратиб қўйишга қодир... У ҳиссиётлар тўлқинига сизни етаклайди.

Энди эса телевизорни ёқинг. Кутиш керак эмас! Сифатнинг инновацион шакли шу ерда, Zo’r TV эфирида. Ва бу янги кундаги ажойиб кайфиятнинг тимсоли. Каналнинг номи ёки унинг ишга туширилган санаси барчасига ойдинлик киритади - тўлақонли эфир баҳорнинг илк кунидан бошланди ва ақл бовар қилмас янги парвоздан дарак берди.

Бугунги кунда Zo’r TV эфирида – 30 дан ортиқ муаллифлик лойиҳаси бор, эфир бутун мамлакат бўйлаб узатилмоқда, 40 фоизи – рус тилида ва 60 фоизи – ўзбек тилида, аудитория эса – каттадан кичикка қадар. Бу шунчаки оддий сўзлар эмас. Канал турли йўналишга эга, у ўз ичига бирданига бир неча жанрни қамраб олган: кўнгилочар, билим берувчи, мусиқали, таълим. Бу билан ёшлар ҳам, ёши катталар ҳам каналга бор эътиборини қаратганини тушунтириш мумкин.

Описание: Описание: D:\media park\SMM\ZorTV\Имидж-ЗурТв1.png

Zo’r TV ўз томошабинларини тасвирнинг Full HD сифати, ноёб узатиш, янги ва талабгор маҳсулотлар билан таъминламоқда. Телеканал орқали энг сўнгги кинематография асарлари, кўнгилочар ва фойдали маълумотлар бериб борилади. Топ кўрсатувлар орасида STAND UP SHOW, BOJALAR COMMUNITY, GARDEROB ва бошқа кўплаб дастурлар бор.

Телеканалда – энг сўнгги профессионал телевизион техникалар, 3000 квадрат метрдан ортиқ суратга олиш майдончалари, замонавий концерт майдончалари бор. Телеканалнинг ёш ва истеъдодли жамоаси кутилмаган баёнотлардан қўрқмайди, у шов-шувли ғоялар ва лойиҳалар, ёрқин ташаббусларга тўла ҳамда уни чақмоқ тезлигида амалга оширади. Zo’r TV ўзи эришган маррада қолиш ниятида эмас ва доимий равишда янги медиа-услубларни изламоқда.

Zo’r TV бутун бир кунга ажойиб кайфият, бизга аввалдан таниш бўлган нарсаларга эса янгича нигоҳ билан қараш имконини беради. Сабаби ўз томошабинини ҳис этади, унинг эҳтиёжларини кичик жиҳатларга қадар тўхтовсиз ўрганади. Демак, у ўз томошабинлари билан бирга яшайди.

Описание: Описание: D:\media park\SMM\ZorTV\Имидж-ЗурТв1.png

Facebook’даги расмий саҳифа https://www.facebook.com/zortvuzb    

Instagram’даги расмий саҳифа https://www.instagram.com/zortvofficial

Реклама ҳуқуқи асосида